Кириш Регистрация

Канисарес Перес ҳақида: "Сўнгги йиллардаги қарорлар эмас, аммо Суперлигадан чиқиш тўғри"

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес "Реал" президенти Флорентино Перес ҳақида гапирди.

Чоршанба куни "Мадрид" УЕФА ва Европа клублари ассоциацияси билан "Европа футболи фойдаси учун" шартнома имзолаганини эълон қилди ва амалда Суперлигани тарк этди. Аввалроқ лойиҳа "Барселона"ни тарк этганди.

"Футбол ҳар қандай етакчи, клуб, футболчи ёки мураббийдан кўра узоқроқ умр кўришини кўрсатди. Менимча, Флорентино Переснинг сўнгги йилларда қабул қилган қарорлари... Унинг яхши томонини акс эттирмайди.

Флорентино Перес аъло даражадаги бошқарувчилиги билан обрў қозонган ва биз унинг олдида неча марталаб шляпамизни ечганмиз. Футболчилар, мураббийлар ва ҳатто президентлар ҳам маълум шароитларда ўзларининг буюк истеъдодларини намоён қиладиган пайтлари бўлади. Аммо вақт ўтаверади, вақт ҳамма учун ўтаверади", деди Канисарес.

 

Киритилди: 15:12, 13.02.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.