Кириш Регистрация

"Ноттингем Форест" футболчилари Дайчга ишонишмади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Ноттингем Форест» собиқ бош мураббийи Шон Дайч жамоадан бўшатилишидан олдин футболчиларнинг ишончини йўқотган эди. Бу ҳақдаги маълумот билан «Daily Mail Sport» ўртоқлашмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Дайч «ўрмончилар» бош мураббийлигига илк бор тайинланганида, футболчилар ўйиннинг оддий услубида ўзларини қулай ҳис қилишган. Бироқ натижалар ёмонлашиб бориши билан мураббийда янги ғоялар борлигига шубҳалар туғила бошлаган.

Дайч асосий урғуни ўйин жиҳатларига эмас, балки югуриш машқлари ва умуман жисмоний тайёргарликка қаратган. Дайч «Ноттингем Форест»ни 2025 йилнинг октябридан жорий йилнинг февралигача бошқарди. Ҳозирда «ўрмончилар» 27 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:41, 13.02.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.