Кириш Регистрация

Куртуа: "Рақибнинг чарчоғидан фойдаланишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лига доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Қаймоқранглилар" учун ўз майдонида кечадиган ушбу учрашув шанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00 да (якшанбага ўтар кечаси) бошланиши режалаштирилган.

«Реал Сосьедад» бир оз кўпроқ чарчаган бўлади, чунки улар яқинда Испания Кубоги ярим финалида ўйнашди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз учун ўйинни шижоатли ва ишонч билан бошлаш жуда муҳим. Мақсадимиз — ғалабаларни давом эттириш ва турнир жадвалининг энг юқори поғонасига кўтарилиш», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради "Madrid Zone".

Чоршанба куни "Реал Сосьедад" Испания Кубоги 1/2 финалининг сафардаги баҳсида "Атлетик" Бильбаони мағлуб этди (1:0). Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби мусобақанинг 1/8 финалидаёқ мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.

Киритилди: 17:33, 14.02.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.