Кириш Регистрация

Шерки «Лион» — «Ницца» учрашувига ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Райан Шерки ўзининг собиқ жамоаси — «Лион»нинг ҳозирги ўйин даражаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Футболчи Лига 1нинг 22-тури доирасидаги баҳсни бевосита стадиондан кузатди. Унда лионликлар «Ницца» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Бу ерга қайтганимдан хурсандман. Кетма-кет 13-ғалабага эришиш — бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган натижа. «Лион» ҳозир турган мавқеидан фахрланаман. Жамоага энг яхши тилакларимни тилаб қоламан», — дея Шеркининг сўзларини келтиради ижтимоий тармоқдаги Ligue 1 Plus аккаунти.

Райан Шерки «Лион» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2010 йилдан 2025 йилгача клуб тизимида фаолият юритган. У асосий жамоа сафида 185 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳозирда «Лион» 45 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:44, 17.02.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик