Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 0-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

“Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл” вингери учун 100 млн евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун катта трансферни амалга ошириши мумкин. Fichajes нашрининг хабар беришича, “Олд Траффорд” эгалари жамоага ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи керак деб ҳисобламоқда. Асосий нишон — “Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг 24 ёшли иқтидорли футболчиси Энтони Гордон.

Маълум қилинишича, “қизил иблислар” футболчининг трансфери учун 100 миллион евро атрофида маблағ сарфлашни режалаштирган. “Ньюкасл” ўз етакчисини қўйиб юборишни истамаётган бўлса-да, 100 миллион евролик таклиф клуб раҳбарларини жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилиши мумкин.

Бироқ бу пойгада “Юнайтед”нинг рақиби анча жиддий. Хабарларга кўра, “Ливерпуль” ҳам Гордонни диққат билан кузатиб бормоқда. Мерсисайдликлар Энтонини Муҳаммад Салоҳнинг муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Гордон жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида жами 35 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 5 та ассист қайд ёздириб қўйган. Клуб футболчини 2023-йилда 40 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Ҳозирда унинг қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:31, 18.02.2026.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.