Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Хави Симонс "Арсенал" билан дерби олдидан дам олиш кунларидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонс клуб машғулот базасида қўшимча бир ҳафта ўтказди. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, 10 февраль куни бўлиб ўтган "Ньюкасл"га (1:2) қарши ўйиндан сўнг "Тоттенхэм"нинг барча футболчилари 5 кун дам олишди. Бироқ Хави Симонс формасини яхшилаш учун дам олишдан воз кечишга қарор қилди.

Жорий мавсумда 22 ёшли нидерландиялик барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 33 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

22 февраль куни "Тоттенхэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади.

 

Киритилди: 15:51, 18.02.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик