Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кэррик АПЛ рекордини такрорлади: "МЮ" устозидан феноменал натижа

Баҳо:
+ | -

Январь ойида Майкл Кэррик мураббийлик лавозимига тайинланганидан бери "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига доирасидаги еттита ўйинда олтита ғалаба ва битта дуранг қайд этди. 2021 йилда Кэррик бошқарувида "қизил иблислар" Англия чемпионатида иккита ўйин ўтказиб, тўрт очко жамғаришган эди.

Шундай қилиб, Кэррик Премьер-лига мураббийи сифатида жами тўққизта ўйин ўтказди ва йиғиш мумкин бўлган 27 очкодан 23 тасини қўлга киритди.

Opta статистика мутахассисларининг хабар беришича, АПЛдаги дастлабки тўққизта ўйинда 23 очко тўплаш — бу мураббийлик рекордининг такрорланишидир. Англия лигасидаги илк тўққизта баҳсида худди шунча очкони Анге Постекоглу ҳам жамғарган эди. Ҳеч ким бундан яхшироқ ёки камида шундай натижа билан старт ололмаган.

Чоршанба куни, 4 март санасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ньюкасл"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 23:09, 01.03.2026.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик