Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Мален «Рома»да порламоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳужумчиси Дониэлл Мален А Серия доирасидаги 7 та ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Нидерландия терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши баҳсда (3:3) дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, гол урди.

Эндиликда Маленнинг ҳисобида римликлар сафидаги сўнгги 4 ўйинда 5 та гол ва умумий 7 ўйинда 6 та гол (биттаси пенальтидан) мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи ўрталарида «Рома» Дониэллни «Астон Вилла»дан ижарага олган эди. У АПЛнинг 21 та ўйинида 5 (4+1) очко жамғарган бўлиб, Рим клуби уни 25 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 12:43, 02.03.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик