Кириш Регистрация

"МЮ" юлдузига яна имконият бериладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Астон Вилла" ва "Фулхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида ўз ўйинчисини сотишни режалаштиришмаяпти.

Жорий мавсумда Маунт "Манчестер Юнайтед" сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 08:18, 05.03.2026.
Ўқилди: 2310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик