Кириш Регистрация

«Барса», «МЮ» ва «Галатасарой» Локателли учун курашади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, «Барселона» хавбекни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Турин клуби футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва у билан шартномани 2030 йилнинг 30 июнига қадар узайтириш устида ишламоқда (ҳозирги келишув 2028 йилнинг ёзигача амал қилади). Локателли хизматларига, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ва «Галатасарой» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Мануэль Локателли 2023 йилда «Сассуоло»дан «Ювентус»га 36 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи туринликлар сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:20, 05.03.2026.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик