Кириш Регистрация

«Ноттингем Форест» юлдузи Родрининг ўринбосари бўлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга бўлган қизиқишини жиддийлаштиришга тайёр.

talkSPORT нашрининг хабарига кўра, агар футболчига «шаҳарликлар» ва «қизил иблислар» («Манчестер Юнайтед») ўртасида танлов қилиш имконияти берилса, у айнан «Сити»га ўтишни афзал кўриши клубга маълум.

Таъкидланишича, «Манчестер Сити» Андерсонни жамоа етакчиси Родрига узоқ муддатли ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ушбу трансфер бўйича амалий ҳаракатлар испаниялик ярим ҳимоячининг жамоадан кетиш-кетмаслигига боғлиқ бўлади.

Андерсон ҳозирда 23 ёшда ва унинг «ўрмончилар» билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. «Ньюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи жорий мавсумда АПЛ ва Европа Лигаси доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:20, 05.03.2026.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик