Кириш Регистрация

Ла Лига. Рафиниянинг бенефиси: «Барселона» ўз майдонида «Севилья» дарвозасига 5 та гол урди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 28-тури доирасида кечган баҳсда «Севилья» устидан йирик ғалабага эришди — 5:2.

Мезбонлар сафида Рафиния хет-трик қайд этди — у голларининг иккитасини пенальтидан, биттасини эса ўйиндан киритди. Шунингдек, «кўк-анорранглилар»дан Дани Ольмо ва Жоау Канселу ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишди. Меҳмонларнинг голларига Осо ва Джибриль Соу муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» очколари сонини 70 тага етказди ва Ла Лига турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. «Севилья» эса 31 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Испания Ла Лигаси. 28-тур
15.03.2026 | 20:15
«Камп Ноу», Барселона

«БАРСЕЛОНА» — «СЕВИЛЬЯ» — 5:2
Голлар: Рафинья 9-пен (1:0), Рафинья 21-пен (2:0), Ольмо 38 (3:0), Осо 45 (3:1), Рафинья 51 (4:1), Жоау Канселу 60 (5:1), Соу 90+3 (5:2).

«Барселона»: Гарсия, Жоау Канселу (Араухо, 66), Мартин, Кубарси, Эспарт, Ольмо, Берналь (Касадо, 67), Педри (Фермин Лопес, 46), Рафинья (Гави, 82), Левандовски, Барджи (Ямаль, 67).

«Севилья»: Влаходимос, Суасо (Варгас, 46), Гудель, Ньянзу (Кастрин, 70), Х. Санчес, Соу, Агуме (Ману Буэно, 78), Осо, А. Санчес, Кармона (Эджуке, 46), Адамс (Мопе, 46).

Огоҳлантириш: Суасо (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:17, 15.03.2026.
Ўқилди: 1553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик