Кириш Регистрация

Скоулз «Манчестер Юнайтед»ни Каземирони бир шарт билан олиб қолишга чақирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз Каземиро билан шартномани узайтириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Йил бошида 34 ёшли ярим ҳимоячи мавсум якунланганидан сўнг клубни эркин агент сифатида тарк этишини эълон қилган эди. Бироқ сўнгги вақтларда унинг кўрсатаётган ўйин даражасини ҳисобга олиб, футболчини олиб қолиш зарурлиги ҳақидаги гап-сўзлар тобора кўпаймоқда.

«Бу клуб учун муҳим қарор ва у шубҳасиз молиявий ҳолатга боғлиқ. Ўйлайманки, агар «МЮ» ҳақиқатан ҳам аниқ таклиф билан чиқса, Каземиро маоши камайтирилган ҳолда шартномани узайтиришдан мамнун бўлган бўларди», — деди Скоулз.

Якшанба куни Каземиро гол уриб, Майкл Кэррик жамоасига «Астон Вилла»ни мағлуб этишда (3:1) ёрдам берди.

Киритилди: 12:43, 16.03.2026.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик