Кириш Регистрация

Гризманнинг Америкадаги маоши маълум

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Антуан Гризманн «Орландо Сити»да йилига тахминан 10 миллион евро маош олади. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар бермоқда.

Хокинс ушбу сумма солиқлар ҳисоблангунга қадарми ёки ундан кейинги тоза даромадми — бунга аниқлик киритмаган. Capology маълумотларига кўра, ҳозирда Гризманн Ла Лигада солиқлар билан бирга йилига 9,38 млн евро (солиқлардан ташқари — 4,5 млн евро) маош олмоқда.

Аввалроқ 35 ёшли француз МЛС клуби билан икки йиллик шартнома имзолаши маълум бўлган эди. У «Орландо Сити» сафига жорий мавсум якунланганидан сўнг бориб қўшилади.

Ушбу мавсумда Гризманн Ла Лиганинг 26 та ўйинида 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:18, 23.03.2026.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик