Кириш Регистрация

Киммих: «Мусиала исталган лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартира олади»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Мюнхен клуби ва Германия терма жамоасидаги шериги Жамал Мусиала ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамал — «Бавария» ва Германия терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи. Барчамиз унинг тезроқ тўлиқ тикланишига умид қиламиз. Ўтган ёзда у жуда жиддий жароҳат олган эди. Бундай ҳолатдан сўнг дарҳол аввалги даражага қайтиш осон эмас. Менимча, у майдонга тушган, айниқса, асосий таркибда бошлаган ўйинларида ўзини яхши кўрсата олди. У ўзининг алоҳида иқтидор соҳиби эканлигини исботлади. Ҳозирда «Бавария» яхши даражада ўйин кўрсатаётган бўлса-да, Жамал майдонда бўлганида исталган лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкинлигини биламиз. У биз учун ниҳоятда муҳим, чунки футбол оламида кам учрайдиган фазилатларга эга», — деди Киммих матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль ойида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳсда Мусиала кичик болдир суяги синиши ва пайлар шикастланиши билан боғлиқ жароҳат олган эди. Жамал операцияни бошдан ўтказди ва майдонга фақат шу йилнинг бошида қайтди.

Киритилди: 22:15, 24.03.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик