«Барселона» ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Пау Кубарси бўлажак Жаҳон чемпионатида кимни фаворит деб ҳисоблашини айтди.
19 ёшли футболчи ўз миллий жамоасини турнирда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар деб билишини яшириб ўтирмади.
«Менимча, Испания — Жаҳон чемпионати фаворити. Биз Евро-2024 ни ажойиб ўтказдик, шу сабабли фаворит бўлиб қолмоқдамиз. Бироқ бошқа кучли терма жамоалар борлигини ҳам тушуниб турибмиз», — деди Кубарси Marca нашрига берган интервьюсида.
«Қизил фурия» мундиалда Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Испанияликлар илгари бир марта — 2010 йилда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишган.













