Кириш Регистрация

Киммих нима учун Германия Жаҳон чемпионатида фаворит эмаслигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Германия 2026 йилги жаҳон чемпионати фаворитлари қаторига кирмайди, чунки миллий терма жамоа сўнгги вақтларда йирик турнирларда сезиларли натижаларга эриша олмади.

Бу ҳақда Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси ва миллий терма жамоа сардори Йозуа Киммих маълум қилди.

«Биз асосий фаворитлар қаторида эмасмиз, чунки охирги турнирларда керакли даражани кўрсата олмадик», — дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Germany.

Шу билан бирга, у агар немислар турнирни муваффақиятли бошлаб олишса, узоқроққа бориш учун яхши имкониятларга эга эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Қатарда бўлиб ўтган сўнгги иккита мундиалда Германия гуруҳ босқичидан ўта олмаган эди.

Киритилди: 11:49, 25.03.2026.
Ўқилди: 170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик