Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўзининг ҳозирги спорт формаси ҳақида фикр билдирди.
«Мен яна ўзимнинг энг яхши формамга қайтдим. Ниҳоят, ҳеч қандай муаммосиз кетма-кет ўйинларда майдонга туша оляпман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва муолажалар ўз самарасини бераётганидан енгил тин олдим», — дея Рюдигернинг сўзларини келтирмоқда Frankfurter Allgemeine.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер жорий мавсумнинг дастлабки 13 та турини ўтказиб юборган, шунингдек, январь ойининг иккинчи ярмида ҳам майдонга туша олмаган эди. У барча мусобақаларда жами 18 та ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
27 ва 30 март кунлари Германия терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади ва унда Рюдигер иштирок этиши мумкин. Немисларга мос равишда Швейцария ва Гана терма жамоалари рақиблик қилади.













