Кириш Регистрация

Ромеронинг "Тоттенхэм" билан шартномасида испан гранди учун алоҳида банд бор

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг хабарига кўра, аргентиналик футболчи ўтган ёзда «шпорлар» билан шартномасини 2029 йилнинг 30 июнига қадар узайтирган вақтида, келишувга фақат «Атлетико Мадрид» учун амал қиладиган 60 миллион евролик товон пули ҳақидаги бандни киритишни сўраган. Ушбу ёзда ҳимоячи яна «матрасчилар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга уринмоқда.

Кристиан Ромеро 2022 йилда «Аталанта»дан «Тоттенхэм»га 52 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда аргентиналик ҳимоячи «шпорлар» сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:39, 25.03.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик