Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Тоттенхэм» ҳимоячиси «Барселона»га ўтмоқчи, аммо нарх жуда баланд

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

«Шпорлар» нидерландиялик футболчи билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда, бироқ футболчининг ўзи музокаралар олиб боришни истамаяпти. Бунга унинг «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқишлардан хабар топгани сабаб бўлмоқда, деб хабар беради Managing Barca. Шунга қарамай, ушбу трансферни амалга ошириш жуда қийин бўлади — «Тоттенхэм» футболчи учун тахминан 100 миллион фунт стерлинг (115 миллион евродан кўпроқ) талаб қилмоқда.

Микки ван де Веннинг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. 24 ёшли футболчининг бозор қиймати Transfermarkt портали талқинига кўра 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:13, 26.03.2026.
Ўқилди: 1973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик