«Арсенал»нинг ашаддий мухлиси ҳисобланган британиялик журналист Пирс Морган грузиялик вингер Хвича Кварацхелиянинг «тўпчилар» лагерига эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Агар бу рост хабар бўлса, «Арсенал» Кварацхелияни сотиб олиши керак. Артета, пул аяшнинг кераги йўқ. Бу ақл бовар қилмас футболчи», — деб ёзиб қолдирди Морган ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Ҳозирда Хвича Франциянинг «ПСЖ» клуби аъзоси ҳисобланади. Грузиялик футболчи 2025 йилнинг бошида парижликлар сафига келиб қўшилган эди. Трансфер бозорида ўйинчининг нархи 110 миллион еврони ташкил этмоқда.
Жорий мавсумда Кварацхелия 37 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













