Яқинда тажрибали мутахассис Рой Ходжсон Англия Чемпионшипи вакили «Бристоль Сити» клубининг вақтинчалик бош мураббийига айланди. Мураббий Бристоль клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаш эҳтимоли йўқлигини, чунки бунинг учун ёши анча ўтиб қолганини таъкидлади.
«Узоқ муддатли шартнома? Йўқ, мен аллақачон анча қариб қолганман. Менинг ёшимда футболнинг юқори даражасида ишлаш кам кузатиладиган ҳолат. Нафақада жуда бахтли эдим, лекин баъзида бироз зерикиб қолдим. Бундай чорловни рад этиш қийин эди», — дея Хожсоннинг сўзларини ВВС нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Бристоль Сити» айни дамда Чемпионшип турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Клубнинг лигада жон сақлаб қолиш борасидаги имкониятлари яхши, хавфли ҳудуддан фарқ 12 очкони ташкил этади. Шунга қарамай, машҳур клубда қуйи лигага тушиб кетиш хавфи ҳали ҳам оз бўлса-да мавжуд.













