Кириш Регистрация

Лапорта ФИФАни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбари Жоан Лапорта ўйинлар графигининг зичлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

«Кўк-анорранглилар»нинг асосий футболчиси Рафинья Диас яқинда Бразилия терма жамоаси сафидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олди ва шу сабабли тахминан бир ойни ўтказиб юборади.

«ФИФА футболчилар йирик клубларда тўп суришини инобатга олган ҳолда тақвимни ўзгартириши керак. Бу шунчаки ўртоқлик учрашуви эди ва энг яхши футболчиларимиздан бири жароҳат олди. Албатта, бу одамни ғазаблантиради. Футболчиларни айблаб бўлмайди — улар профессионаллар, шунинг учун ўз мамлакатлари учун бор кучларини беришади. Муаммо мавсумнинг қизғин пайтида, барча нарса гаровда турган вақтдаги зич графикдадир. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди Лапорта Mon Esport нашрига берган интервьюсида.

4 апрель куни «Барселона» Ла Лига доирасида «Атлетико»га қарши майдонга тушади, 8 ва 14 апрель кунлари эса Чемпионлар лигасида яна «матрасчилар» билан куч синашади.

Киритилди: 08:44, 02.04.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3928]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3592]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3496]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3381]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2997]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2189]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2176]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2068]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1973]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик