Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Италия сардори мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоанинг муваффақиятсизлигидан сўнг баёнот берди. «Скуадра адзурра» 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.

«Кеча оқшом, ўйиндан сўнг мен йиғладим. Италияни ўзи бўлиши керак бўлган жойга олиб чиқа олмаганимдан туғилган умидсизлик сабабли йиғладим. Мен сардори эканлигимдан фахрланадиган бутун жамоа каби, ўзим ҳис қилаётган чексиз қайғу туфайли йиғладим. Биламан, сиз — терма жамоамиз мухлислари ҳам худди шуни ҳис қиляпсиз.

Бугун сўзлар камлик қилади, бу ҳақиқат. Лекин мен қалбан ҳис қилаётган ва сиз билан бўлишишни истаган бир нарса бор: шундай катта омадсизликдан кейин биз ўзимизда янги саҳифа очиш учун куч топишимиз керак. Бунинг учун ирода, иштиёқ ва ишонч зарур. Ишониш керак — айнан мана шу нарса олдинга ҳаракат қилиш учун туртки беради. Ҳаёт бор кучини аямай берадиганларни мукофотлашни билади. Айнан мана шу нуқтадан биз ҳаммасини қайтадан бошлашимиз керак. Биргаликда. Яна бир бор. Италияни ўзига муносиб жойга қайтариш учун», — деб ёзди Доннарумма ижтимоий тармоқларда.

Маълумки, Италия терма жамоаси қаторасига учинчи Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.

Киритилди: 13:21, 02.04.2026.
Ўқилди: 226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик