Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Флик Испания ўйинида мусулмонларга қарши айтилган ҳақоратли қўшиқ ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Барселонада бўлиб ўтган Испания ва Миср терма жамоалари ўртасидаги ўйинда (0:0) янграган «Кимки сакрамаса, у мусулмон» қабилидаги ҳайқириқлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Ўйиндан сўнг «Барса» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал шундай деб ёзган эди: «Бу ҳайқириқлар рақиб жамоага қаратилганини ва шахсан менга алоқадор эмаслигини биламан. Бироқ мен мусулмон сифатида буни ҳурматсизлик ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман».

«Ламин ажойиб баёнот берди. Футбол оламида биз ҳаммани бирдек қабул қилиш тарафдоримиз. Бу жуда маҳзун ҳолат ва фақат бир ҳовуч аҳмоқларгина буни тушунишмаяпти.

Мулоҳаза юритиш ва хатоларни тузатиш вақти келди. Нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам ирқчиликка ўрин йўқ. Гап ҳаммамиз ҳақимизда, бирдамлик ҳақида кетмоқда. Теримизнинг ранги, ирқимиз ёки динимиздан қатъи назар, барчамиз ҳурмат қилинишни истаймиз.

Биз ирқчиликни хоҳламаймиз. Фикрлаш тарзини ўзгартириш вақти келди», — деди Флик.

Киритилди: 18:24, 03.04.2026.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик