Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-0 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Артета: «Жуда хурсандман, улар ўз уйида қачон ютқазганини билмайман»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «Спортинг»га қарши кечган биринчи ўйин (1:0) якунларини сарҳисоб қилди.

– ЧЛ чорак финалида сафарда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Бу жамоа ўз уйида ютқазмаганига анча бўлганди... Қанча вақт бўлганини ҳам билмайман. Менимча, охирги марта бу воқеа ҳам еврокубокларда юз берган бўлса керак, бу эса у ерда ўйнаш қанчалик қийинлигини кўрсатади.

– Бугун жамоа гол ура олмаслиги мумкинлиги ҳақидаги фикр хаёлингизга келдими?

– Ҳа, чунки майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига етиб бориб, у ерда ўрнашиб олганимизда, бизга якуний нуқта етишмаётган эди. Улар бизни блокировка қилган вақтда мудофаани ёриб ўтиш учун бироз аниқроқ, тезроқ ва самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Битта голимиз бекор қилинди, шунингдек, голга яқин келган яна икки-учта вазият бўлди, аммо ҳал қилувчи пас етишмади.

Якунда ҳужумчиларимизнинг сеҳри бизга ғалаба келтирди. Бу ажойиб, мавсумнинг айнан шу палласида бизга мана шу нарса керак. Ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши лозим ва бугун футболчилар буни, шубҳасиз, уддалашди.

– Давид Райянинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

– У иккита муҳим сейвни амалга оширди. Бу — Чемпионлар Лигаси, бу ерда ўйин тақдири доимо жарима майдончалари ичида ҳал қилинади, чунки даража жуда юқори.

– Кай Хавертц Райяни дунёнинг энг яхши дарвозабони деб атади.

– У ҳозир феноменал ҳолатда. Давид бизга келиб қўшилган кунидан бери ажойиб футболчи эканлигини кўрсатиб келмоқда. У бизнинг сафимизда эканлигидан жуда бахтиёрмиз, – деди Артета «Amazon Prime» эфирида.

Киритилди: 15:28, 08.04.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик