Англиянинг «Тоттенхэм Хотспур» клуби ўз расмий сайтида Роберто Де Дзерби мураббийлар штабининг тўлиқ таркибини эълон қилди.
«Маркаттилио Маркаттили ва Марчелло Квинто жамоага мос равишда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва футболчиларнинг профессионал ривожланиши бўйича катта мураббий сифатида қўшилишди.
Марко деб ҳам аталадиган Маркаттилио ўз ишига бой тажриба олиб киради. У Роберто билан ҳамкорликни 2015 йилда Италиянинг «Фоджа» клубида бошлаган ва ўшандан бери доимий равишда унинг штабидан жой олиб келмоқда.
Марчелло эса охирги уч йил давомида Роберто билан «Брайтон энд Хоув Альбион» ва «Марсель»даги фаолияти давомида яқиндан ҳамкорлик қилган.
Маркаттилио ва Марчелло мураббийлар штаби сафини кенгайтиришди. Ҳозирда штабдан Бруно Сальтор (бош мураббий ёрдамчиси), Андреас Георгсон (бош мураббий ёрдамчиси), Кэмерон Кэмпбелл (индивидуал ривожланиш бўйича мураббий) ва Фабиан Отте (дарвозабонлар мураббийи) ўрин олган. Уларга Стюарт Льюис ва Дин Брилл кўмаклашишда давом этади», — дейилади клуб хабарида.













