Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Риччи: «Муаммо тактикада эмас — биз ўзимизга ўхшамадик»

Баҳо:
+ | -

«Милан» А Сериясининг навбатдаги турида ўз майдонида кутилмаганда «Удинезе»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Меҳмонлар танаффусга қадар икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди, иккинчи бўлимда эса ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Массимилиано Аллегри жамоаси ушбу голларга жавоб қайтара олмади.

«Тактик схеманинг ўзгариши ҳақида кўп гапирилди, аммо бундай ҳолат юз берганда муаммо расмда эмас. Биз ҳам, мухлисларимиз каби, жуда хафамиз ва ғазабдамиз.

Биз бу мавсумда шунчаки очко тўплаганимиз йўқ — бизда етарлича маҳорат бор. Лекин ҳозиргидек қийин дамларда характер кўрсатиш, жипслашиш ва хатоларни тузатиш муҳим. Бугун биз ўз-ўзимизга ўхшамадик», — дея «россонерилар» ярим ҳимоячиси Самуэле Риччининг сўзларини келтирмоқда TMW.

«Милан» 63 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биттадан захира ўйинига эга бўлган «Наполи» (65) ва «Интер»дан (72) ортда қолмоқда.

Киритилди: 08:47, 12.04.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик