Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Окафор: «Жамоага фойдали бўла олишимни исботладим деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Ноа Окафорнинг иккита голи «Лидс»га «Олд Траффорд»да ғалаба келтирди — меҳмонлар «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишди. Швейцариялик футболчи янги хўжайинларига ўзини кўрсата олганидан жуда хурсанд, зеро у клуб сафида йил бошидан буён тўп суриб келмоқда.

«Ўйлайманки, жамоага фойдали бўла олишимни кўрсатдим. Эришган муваффақиятим ва умуман ғалабамиздан фахрланаман. Барчага — ҳар бир футболчи ва клубнинг ҳар бир вакилига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз охиригача курашдик ва буни уддаладик», — дея футболчининг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, Окафор аввалроқ Италиянинг «Милан» клуби шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда «Лидс» Англия чемпионати турнир жадвалида ўн бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:31, 14.04.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик