Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Оливер: «Муссо Ферминга нисбатан қоида бузди, бу — аниқ пенальти эди»

Баҳо:
+1 | -

Собиқ футбол ҳаками Андухар Оливер кеча бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувида Мадриднинг «Атлетико» дарвозабони Хуан Муссо ва Каталониянинг «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ўртасидаги тўқнашувга изоҳ берди.

«Дарвозабонда ёмон ният бўлганми-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Бу — 11 метрлик жарима зарбаси. Муссо олдинга чиқиб, «Барса» ўйинчисига зарба берди», — дея Оливернинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» сафарда «матрасчилар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди, бироқ бу умумий ғалаба учун камлик қилди. Диего Симеоне шогирдлари икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Мусобақа финали йўлланмаси учун «Атлетико» «Арсенал» — «Спортинг» жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:21, 15.04.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик