Кириш Регистрация

Исак Экитикенинг оғир жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Александр Исак жамоадоши Уго Экитикенинг жароҳати ҳақида гапириб ўтди. Француз ҳужумчиси яқиндагина Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда жароҳат олган эди.

Тахминларга кўра, ахилл пайларининг узилиши сабабли футболчи йил якунига қадар сафдан чиққан.

«Экитикенинг жароҳати туфайли барчамиз тушкунликка тушдик. Бу унинг ўзи ва жамоамиз учун жуда аянчли ҳолат. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Исак Премьер-лига доирасидаги «Эвертон»га қарши ўйин олдидан.

Уго Экитике ўтган ёзда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан «Ливерпуль»га ўтган эди. 23 ёшли футболчи Арне Слот жамоаси сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:22, 18.04.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик