Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Бруну янги мақсадларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ажойиб мавсумни ўтказмоқда, бироқ у ўзидан янада кўпроғини кутмоқда. Шанба куни «қизил иблислар» сардори Матеус Куньяга голли узатма етказиб берди ва бу гол жамоага «Челси» устидан ғалаба тақдим этди (1:0).

Португалиялик хавбек ҳисобида Премьер-лиганинг жорий мавсумида аллақачон 18 та голли узатма мавжуд — барча даврларнинг мутлақ рекордини янгилаш учун унга бор-йўғи иккита ассист қолди.

«Мен ҳар доим ҳар бир мавсумда яхшироқ ва яхшироқ ўйнашни хоҳлашимни айтаман. Умуман олганда, ўз ўйинимни ривожлантириш истагидаман. Ҳар ҳафта ўсишим керак, чунки мақсадим — янада сифатлироқ ўйинчига айланиш ва фаолиятим якунига қадар ўз максимумимга эришишдир», — дея таъкидлади манкунианликларнинг 31 ёшли етакчиси TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Бруну Фернандеш 2020 йил бошидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 12:33, 19.04.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик