Кириш Регистрация

Артета Дьёкереш ва Хаверц ўртасидаги фарқни тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоасининг икки ҳужумчиси — Виктор Дьёкереш ва Кай Хаверцни ўзаро таққослади.

Испаниялик мутахассис ҳар икки футболчини навбатма-навбат асосий таркибда майдонга туширмоқда, баъзи ҳолларда эса уларнинг иккаласига ҳам бир вақтда майдонда жой топмоқда.

«Улар мутлақо ҳар хил футболчилар, лекин рақибга қараб талаблар ҳам кескин фарқ қилиши мумкин. Масалан, «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги вазифалар «Борнмут»га қарши баҳсдагидан бутунлай бошқача эди. Гап уларни таққослашда эмас, балки турли хислатларга эга ўйинчилардан қандай қилиб энг яхши тарзда фойдаланиш ҳақида кетмоқда. Улар бизни кучлироқ қилади, вазифамиз эса ғалаба қозониш учун улардан тўғри фойдаланишдир», — деди Артета матбуот анжуманида.

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да «тўпчилар» учун ўз майдонида «Ньюкасл»га қарши кечадиган баҳс бошланади.

Киритилди: 13:42, 25.04.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик