Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Доку: «Бу шунчаки даҳшат!»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку Англия Кубоги ярим финали доирасида «Саутгемптон»га қарши кечган баҳсда (2:1) жамоадоши Нико Гонсалес урган гол уни ҳайратда қолдирганини тан олди.

«Шаҳарликлар» 79-дақиқада гол ўтказиб юборишган эди, бироқ орадан атиги уч дақиқа ўтиб, Докунинг ҳаракатлари эвазига мувозанатни тиклашди. Яна беш дақиқадан сўнг бельгиялик футболчи Никога голли узатма етказиб берди ва у якуний ҳисобни ўрнатди.

«Ростини айтсам, мен ҳайратдаман! Никога энди дарвозага тез-тез зарба бериб туриши кераклигини албатта айтаман. Қандай гол! Қандай гол! Даҳшатли лаҳза», — дея Докунинг интервьюсидан иқтибос келтиради City Report.

Англия Кубогининг иккинчи финалчиси бугун «Челси» ва «Лидс» ўртасидаги учрашувда аниқланади.

Киритилди: 11:33, 26.04.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик