Кириш Регистрация

Хави: «Янги Мессини бошқа кўрмасак керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандес Лионель Мессининг ноёблиги ҳақида гапириб ўтди. Испаниялик ва аргентиналик юлдузлар 2000-йилларнинг бошидан то 2015 йилгача, яъни ярим ҳимоячи Қатарга йўл олгунига қадар «кўк-анорранглилар» сафида бирга тўп суришган.

«Адашишни хоҳлардим-ку, лекин қачондир янги Мессини кўрамиз деб ўйламайман. Мен у билан 15 йил бирга ўйнадим ва у ҳар томонлама энг зўри эди — техник жиҳатдан, жисмоний ҳолат ва ўйинни тушуниш борасида унга тенг келадигани йўқ эди. У ҳатто бош билан ҳам яхши зарба берарди, ўнг оёғида ҳам ажойиб ўйнарди. Руҳий жиҳатдан ҳам у ҳақиқий «махлуқ» (монстр) эди — енгилмас, феноменал инсон. У билан бирга ўйнаш бошқаларга қараганда анча осон эди. Сиз шунчаки тўпни унга узатасиз ва у ҳаммасини энг яхши тарзда амалга оширишини биласиз. Унинг ёнида ҳамма яхшироқ кўринарди», — деди Хави. Унинг сўзларини Barca Universal нашри келтирмоқда.

Лионель Месси «Барселона»ни 2021 йилда тарк этган эди. 2023 йилнинг ёзидан буён ҳужумчи «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 12:44, 26.04.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик