Кириш Регистрация

Романо Фабрегаснинг келажаги ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Сеск Фабрегас «Комо» клубида ажойиб натижалар кўрсатмоқда ва шу сабабли матбуот уни топ-клублар, хусусан, «Челси» билан боғламоқда. Шу билан бирга, нуфузли журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube'даги кўрсатувининг янги сонида Фабрегаснинг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

Романонинг маълумотларига кўра, «Комо» раҳбарияти Фабрегас кейинги мавсумни ҳам клубда ўтказишига тўлиқ ишонмоқда. Шу билан бирга, инсайдер Сескнинг ўзи ҳам «Комо»да бахтли эканини таъкидлаб ўтди.

Айни дамда «Комо» Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди. Бугун, якшанба куни Фабрегас жамоаси А Серия доирасида сафарда «Дженоа»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:00, 26.04.2026.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик