Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Алессандро Матри Италия терма жамоаси учун иккита идеал номзодни айтди

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ ҳужумчи Алессандро Матри Италия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида кимни кўришни исташини маълум қилди. Апрель ойи бошида жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаган Дженнаро Гаттузо «скуадра адзурра» бошқарувидаги лавозимини тарк этган эди. Эслатиб ўтамиз, мундиал йўлланмаси учун кечган плей-офф финалида италияликлар пенальтилар сериясида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой беришганди.

«Конте ва Аллегри — терма жамоа мураббийлиги учун идеал номзодлар. Иккаласи ҳам муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишни билади — айни дамда Италияга айнан шу нарса керак», — дея журналист Николо Скира Матрининг сўзларини келтирмоқда.

Айни пайтда Антонио Конте «Наполи»да фаолият юритмоқда, Массимилиано Аллегри эса «Милан» билан шартномага эга.

Киритилди: 09:52, 27.04.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик