Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Румменигге: «Энди у нафақат гол уради, балки плеймейкерлик ҳам қилади»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге ҳужумчи Ҳарри Кейннинг янги бош мураббий Венсан Компани келганидан кейинги ўзгаришлари ҳақида гапирди.

«Кейн Компани бошқарувида катта трансформацияни бошдан кечирди. У доим кўп гол урадиган ажойиб ҳужумчи бўлган. Аммо энди у ҳақиқий плеймейкерга айланди: майдон марказигача тушиб, ўзининг узун ва аниқ узатмалари билан Олисе ҳамда Диас каби шерикларини ўйинга қўшмоқда. Бу бизнинг ўйин услубимиз учун жуда муҳим», — деди Румменигге T-Online нашрига.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн «Бавария» либосида жами 141 та ўйинда майдонга тушиб, 138 та гол ва 32 та голли узатмага муаллифлик қилди. Англиялик тўпурарнинг шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритиб бўлган.

Киритилди: 10:20, 28.04.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик