«Аякс» ярим ҳимоячиси Мики Годтс фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, 20 ёшли бельгиялик иқтидор соҳибига «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Челси» каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, футболчи Каталониянинг «Барселона» клуби шорт-листидан ҳам ўрин олган.
Годтснинг Амстердам клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи айни дамда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Мики «Аякс» сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг маҳсулдорлиги Европа грандлари эътиборини тортмоқда.













