Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Киммих ЕЧЛ ярим финалидаги баҳсли пенальтидан норози

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган илк ўйинда (4:5) мюнхенликлар дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Биринчи бўлим якунида бош ҳакам Сандро Шерер видеотакрорни кўргач, «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг қўл билан ўйнагани сабабли нуқтага ишора қилган эди.

«Мен қўл билан ўйин учун берилган пенальти такрорини кўрмадим, лекин бу кўпроқ тасодифан содир бўлди. Бу шунчаки футбол руҳиятига тўғри келмайди. Саккиз ёки тўққиз йил олдин Мадридда ўйнаганимизда, мен ҳам худди шундай пенальти берилишини хоҳлаган бўлардим.

Бу ҳақиқатан ҳам одамнинг ғазабини келтиради, чунки ўша вазиятда узатмани голга айлантириши мумкин бўлган бирорта ҳам рақиб ўйинчиси йўқ эди. Менимча, жарима майдончаси ичидаги ҳар қандай қўл билан ўйин пенальтига олиб келмаслиги учун қоидага ўзгартириш киритиш керак. Тўп унинг тиззасидан қўлига тегди, бунинг учун берилган жазо эса Чемпионлар лигаси ярим финалида ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — деди Киммих.

Киритилди: 13:53, 29.04.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6562]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6164]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3958]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2346]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2339]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2017]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1911]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1840]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1766]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1628]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик