Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Сарагоса» дарвозабони рақибига мушт туширгани учун 13 та ўйинга четлатилди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Сарагоса» дарвозабони Эстебан Андрада Сегунда учрашувидаги агрессив хулқ-атвори учун жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, «Уэска»га қарши кечган баҳснинг 97-дақиқасида Андрада мезбонлар ҳимоячиси Хорхе Пулидони итариб юборган эди. Ҳакам аргентиналик посбонга иккинчи сариқ карточкани кўрсатгач, у «Уэска» сардорига яқинлашиб, уни мушт билан уриб йиқитди. Зарба натижасида испаниялик футболчининг юзи шишиб кетган ва кўз остида кўкариш пайдо бўлган.

Пулидога қилинган ҳужумдан сўнг дарҳол оммавий муштлашув бошланиб кетди. Натижада «Уэска» дарвозабони Даниэль Хименес ва «Сарагоса» ҳимоячиси Дани Тасенде ҳам майдондан четлатилди.

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Тартиб-интизом қўмитаси Андрадани рақибга ҳужум қилгани учун 12 та ўйинга, иккита сариқ карточка (қизил) учун эса яна битта ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Муштлашувда иштирок этган Хименес 4 та ўйинга, Тасенде эса 2 та ўйинга четлаштирилди.

Киритилди: 20:29, 29.04.2026.
Ўқилди: 1494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик