Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Бунга ишониш қийин эди»: Моуриньо Италиянинг ЖЧдан қуруқ қолгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бир ой муқаддам Босниянинг Зеница шаҳрида юз берган воқеа — италияликларнинг жаҳон чемпионатига қайтиш орзулари Босния ва Ҳерцеговина терма жамоаси томонидан шафқатсизларча чиппакка чиқарилгани ҳақида гапириб ўтди. Моуриньонинг сўзларига кўра, у бунга ишона олмаган.

«Мен ўйинни Руй Кошта билан бирга томоша қилдим ва иккаламиз ҳам кўзларимизга ишона олмадик — қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Лекин айнан шу воқеа содир бўлди», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради pianetamilan.it сайти.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо илгари Италия футболида Миланнинг «Интер» ва «Рома» каби клубларида фаолият юритган. Ҳозирда у Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасини бошқармоқда.

Киритилди: 08:34, 30.04.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик