Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Пике «Андорра»нинг мағлубиятидан сўнг ҳакамларни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, Сегунда иштирокчиси «Андорра» клуби ҳаммуаллифи Жерар Пике яна ҳакамликдан норози бўлди. Жамоасининг «Альбасете»дан учралган мағлубиятидан (0:1) сўнг, Пике ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида арбитр ўз вазифасини уддалай олмаганини ёзиб қолдирди.

Диққат марказида ўтказиб юборилган гол билан боғлиқ вазият бўлди — Пикенинг фикрича, ўша вазиятда рақиб томонидан қоида бузилган, бироқ бош ҳакам ва VARдагилар буни эътиборсиз қолдирган.

Учрашув якуни майдондан четлатишлар, шунингдек, трибуна ости йўлагида Пике иштирокидаги жанжал ва ҳакамларни ҳақорат қилиш билан хотима топди. Ўйин қайдномасида Пике ўзини агрессив тутгани қайд этилган.

Айни дамда унинг жамоаси 9-ўринда бормоқда ва юқори ўринлар учун курашдан деярли чиқиб кетган. Маълумот учун, Пике келгунига қадар «Андорра» Каталониянинг минтақавий лигаларида юрган эди.

Киритилди: 23:10, 02.05.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик