Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Артета Дьёкереш ва Саканинг ўзаро боғлами ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Дьёкереш ва вингер Букайо Саканинг майдондаги ҳамкорлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Швециялик ва инглиз футболчилари Премьер-лига доирасида шанба куни «Фулхэм»га қарши кечган баҳс қаҳрамонларига айланишди: биринчиси дубль қайд этиб, битта голли узатмани амалга оширган бўлса, иккинчиси ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Учрашув «тўпчилар»нинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

«Дьёкереш ва Сака дуэти? Афсуски, жароҳатлар сабабли улар биргаликда у қадар кўп ўйнашмади, лекин уларда ўзаро тушуниш даражаси юқори. Бугунги ўйинда уларнинг ҳамкорлиги менга жуда манзур бўлди», — деди Артета журналистлар билан суҳбатда.

5 май куни «Арсенал» Чемпионлар лигаси финалига чиқиши мумкин — бунинг учун ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» жамоасини ярим финал жавоб баҳсида мағлуб этиши лозим (биринчи ўйин — 1:1).

Киритилди: 16:56, 03.05.2026.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик