Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

«Ньюкасл» Хауни клуб бошқарувида қолдиради

Баҳо:
+ | -

Эдди Хау жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам «Ньюкасл Юнайтед» бош мураббийи лавозимида қолади.

The Athletic нашрининг хабар беришича, агар кутилмаган вазиятлар юзага келмаса, инглиз мутахассиси 2026/27 йилги мавсумда ҳам жамоани бошқаради. 48 ёшли мутахассис «Сент-Жеймс Парк»да қолишни истайди ва клуб эгалари ҳамда раҳбариятининг қўллаб-қувватловига эга.

Хауни қолдириш ҳақидаги қарор шу ҳафтада бўлиб ўтган музокаралардан сўнг қабул қилинди. Унда «Ньюкасл»нинг асосий эгаси ҳисобланган Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармасининг (PIF) 25 кишилик делегацияси иштирок этди.

Барча томонлар ушбу мавсум етарлича яхши бўлмаганини ва буни такрорлаш мумкин эмаслигини тан олишди. Шунга қарамай, музокаралар муваффақиятли ўтгани ва бош мураббийнинг келажаги борасида бир тўхтамга келингани таъкидланмоқда.

Гарчи бу мавсумда натижалар пасайган бўлса-да, «Ньюкасл» эгалари жамоанинг аввалроқ Чемпионлар Лигасига чиққанини ва Хау қўл остида қўлга киритилган Англия Лига Кубогини инобатга олишди.

Ҳозирда «Ньюкасл» АПЛда 35 та ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 20:28, 03.05.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик