Кириш Регистрация

Европа клуби ван Дейкни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Нидерландия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sporx журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Истанбулнинг «Галатасарой» клуби АПЛнинг 34 ёшли юлдузини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Туркия гранди ёзги трансфер ойнасида ван Дейкни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Нидерландиялик футболчи 2018 йилнинг январидан бери мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Виргилнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, унинг бозор баҳоси эса 18 миллион еврога баҳоланмоқда. АПЛнинг жорий мавсумида ван Дейк 35 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва тўртта сариқ карточка олди.

Киритилди: 14:31, 09.05.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик