Кириш Регистрация

Торрес: «Якшанба куни ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес Ла Лига доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган бўлажак ўйин борасидаги кутилмалари билан ўртоқлашди. Якшанба кунги «эль-класико»даги ғалаба ёки дуранг «кўк-анорранглилар»ни финишга уч тур қолганда чемпионга айлантиради.

«Якшанба куни ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, «Реал»да жуда кучли футболчилар бор. Аммо ҳаммаси ўзимизга боғлиқ: ўйинни қандай назорат қилишимиз ва баҳсни қандай бошлашимизга. Менимча, биз уч очкони қўлга киритамиз ва чемпион бўламиз. Менга бир неча бор «эль-класико»ларда иштирок этиш насиб қилган, бироқ бўлажак учрашув ўзига хос бўлади», — дея Торреснинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Учрашув Тошкент вақти билан 10 майдан 11 майга ўтар кечаси соат 00:00'да бошланади.

Киритилди: 14:48, 09.05.2026.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик