Кириш Регистрация

Каземиро янги клубини танлашни хотинига ишониб топширди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини қайси клубда давом эттириши борасида кутилмаган қарорга келди. Журналист Сэм Лакхерстнинг хабар беришича, 34 ёшли бразилиялик футболчи кейинги манзилини танлаш ҳуқуқини рафиқасига берган.

Манбага кўра, футболчи шу тариқа рафиқасига «Реал Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомида кўрсатган кўп йиллик қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчи.

Каземиро 2022 йилдан буён инглиз клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у барча мусобақаларда 159 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи якунига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тажрибали хавбекнинг трансфер баҳосини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:19, 09.05.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик