Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Хамес Родригес ЖЧ-2026дан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Колумбия терма жамоаси сардори Хамес Родригес 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин катта футбол билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашрининг Колумбиядаги филиали хабар бермоқда.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи ўзи тўп сураётган МЛСнинг «Миннесота» клуби раҳбариятини жорий йилнинг ёзида фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Хамес Родригес фаолияти давомида Европанинг «Монако», «Реал Мадрид» ва «Бавария» каби гранд клублари шарафини ҳимоя қилган. У жорий йилнинг июль ойида 35 ёшни қарши олади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон, Конго ДР ва Португалия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: 23:40, 09.05.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик