Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Месси навбатдаги голини урди: Аргентиналик юлдуз Роналдуни қувишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида 900 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган футболчилар — Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўз натижаларини яхшилаб бормоқда. Ҳар икки юлдуз фаолияти давомида 1000 та гол маррасини забт этишга яқин турибди.

Яқиндагина Криштиану Роналду ўзининг фаолиятидаги 971-голини нишонлаган эди. Шанба куни «Интер Майами» сафида «Торонто»га қарши майдонга тушган Лионель Месси ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фаолиятидаги голлари сонини 907 тага етказиб олди. Айни дамда 41 ёшли португалиялик ва 38 ёшли аргентиналик футболчилар ўртасидаги фарқ 64 та голни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Лионель Месси қарийб уч йилдан буён АҚШнинг «Интер Майами» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 07:32, 10.05.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик